Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, Эгамиз хароб этади ер юзини, Вайронага айлантиради уни, Остин–устин қилади ер юзини, Тарқатиб юборади замин аҳлини. У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди. Ҳа, Эгамиз қиз Қуддуснинг деворларини Вайрон этишга қарор қилди. Деворларга бирма–бир қараб чиқди, Шаштидан қайтмади, ҳаммасини яксон қилди. Энди қалъаю деворлар қайғуряпти, Ҳаммаси хароб бўлиб ётибди. Мен яна бир ваҳий кўрдим: шоқул ёрдамида қурилган деворнинг олдида Раббий турган экан. У деворнинг тўғри ёки қийшиқлигини шоқул билан текшираётган эди. Эгамиз мендан: — Нимани кўряпсан, Амос? — деб сўради. — Шоқулни, — деб жавоб бердим мен. Сўнг Раббий шундай деди: “Қара, Мен шоқул ёрдамида Халқим Исроилни текшираман. Энди уларга шафқат қилмайман.
Выбор основного перевода