Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Манаше оламдан ўтиб, ўз уйида дафн қилинди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди. Омон шоҳ бўлганда, йигирма икки ёшда эди. У Қуддусда икки йил ҳукмронлик қилди. Омон ҳам, отаси Манаше каби, Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Отаси Манаше ясаттирган ҳамма бутларга қурбонлик қилиб, хизмат этди. Отаси Манаше Эгамизга бўйин эгган бўлса, Омон Эгамизга бўйин эгмади, отасидан ҳам кўпроқ гуноҳ орттирди. Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб, уни ўз саройида ўлдирдилар. Яҳудо халқи ўз шоҳи Омонга фитна уюштирганларнинг ҳаммасини ўлдириб, ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтарди. Ҳизқиёдан Манаше туғилди. Манашедан Омон туғилди. Омондан Йўшиё туғилди.
Выбор основного перевода