Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун Эгамиз уларга қарши Оссурия лашкарбошиларини жўнатди. Улар Манашени асирга олдилар, бурнидан ҳалқа ўтказиб, уни занжирбанд қилдилар ва Бобилга олиб келдилар. У кулфатда қолгач, Эгаси Худодан шафқат сўраб илтижо қилди, ота–боболарининг Худосига бўйин эгди. Илтижо қилганда, Худо Манашенинг илтижосини қабул қилди, уни яна Қуддусга — ўз шоҳлигига қайтарди. Шунда Манаше, Эгамиз ҳақиқатан ҳам Худо эканлигини билди. Шундан кейин Манаше Довуд қалъасининг шарқ томонидаги ташқи деворини тузатиб, уни баланд қилиб кўтартирди. Бу девор Қидрон сойлигидаги Гихўн булоғидан то шимолдаги Балиқ дарвозасигача ва шаҳардаги Офел тепалигининг атрофи бўйлаб қурилган эди. Манаше Яҳудонинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларига лашкарбошилар тайинлади. Эгамизнинг уйидан бегона худоларнинг тасвирларини ва ўзи ўрнатган бутни олиб ташлади, Эгамизнинг уйи турган тоғда ва Қуддуснинг бошқа жойларида ўзи қурдирган қурбонгоҳларни буздириб, шаҳар ташқарисига чиқартирди. Сўнг Эгамизнинг қурбонгоҳини қайтадан қурдириб, қурбонгоҳ устида тинчлик қурбонликлари ва шукрона қурбонликларини атади. Яҳудо халқига: “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга сажда қилинглар”, деб фармон берди. Халқ бошқа саждагоҳларда қурбонлик қилишда давом этди. Аммо қилган барча қурбонликларини улар Эгаси Худога атар эдилар. Манашенинг бошқа ишлари, Худога қилган ибодати, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номидан валийлар унга берган хабарлар “Исроил шоҳлари тарихи” китобида ёзилган. Унинг илтижоси ва Худонинг берган жавоби, тавба қилмасдан олдин қилган ҳамма гуноҳлари ва Худога қилган хиёнати, қурдирган саждагоҳлари, сиғинган бутлари ва Ашеранинг устунлари тўғрисида валийлар китобида ёзилган.
Выбор основного перевода