Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳизқиё, бобоси Довуд каби, Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. У саждагоҳларни йўқотди, бутсимон тошларни парчалаб ташлади, Ашеранинг устунларини кесди. Мусо бронзадан ясаган Нахуштон номли илон тасвирини ҳам синдирди. Чунки Исроил халқи ўша кунгача бронза илон тасвирига қурбонлик келтирарди. Ҳизқиё Исроил халқининг Худосига — Эгамизга ишонарди. Ҳизқиёгача ҳам, ундан кейин ҳам Яҳудо шоҳлари орасида унга ўхшагани бўлмади. Ҳизқиё Эгамизга ниҳоятда содиқ бўлиб, Унинг йўлларидан озмади. Эгамиз Мусога берган амрларни бажарди. Эй Худойим! Бу халқ учун қилган ҳамма ишларимни ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Сўнгра мен левиларга, ўзларингизни поклаб келиб, Шаббат кунини муқаддас сақлаш учун шаҳар дарвозаларини қўриқланглар, деб буйруқ бердим. Эй Худойим! Қилган бу ишларимни ҳам ёдингда тут, мендан марҳаматингни дариғ тутмагин. Буюк содиқ севгинг ҳақи менга шафқат қил. Гуноҳлари учун инсонни жазолаб, Унга танбеҳ берасан. Куя егандай қадрли нарсаларини йўқ қиласан. Шубҳасиз, инсон бир нафасда ўтиб кетади. Эй Эгам, ибодатимни эшитгин, Нолаю фарёдимга қулоқ солгин. Кўз ёшларимга бефарқ бўлмагин. Ахир, мен Сенинг ўткинчи меҳмонингман, Оталарим каби мусофирман.
Выбор основного перевода