Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтларда Бобил шоҳи Баладон ўғли Мардухбаладон шоҳ Ҳизқиёга мактублару ҳадялар жўнатди. У Ҳизқиёнинг хасталаниб, кейин соғайганини эшитганди. Ҳизқиё элчиларни кўриб хурсанд бўлди. Хазинасидаги бор нарса — омборлардаги ҳамма қимматбаҳо ашёларини, олтинни, кумушни, хушбўй зираворларни ва мойларни, бутун қурол–яроғ омборини уларга кўрсатди. Ҳизқиёнинг саройидаю ўз шоҳлигида уларга кўрсатмаган ҳеч нарсаси қолмади. Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибди? Сенга нималар деди? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан келибдилар, — деб жавоб берди Ҳизқиё. — Улар саройингда нималарни кўрди? — деб сўради Ишаё. — Саройимдаги ҳамма нарсани кўрдилар, — дея жавоб берди Ҳизқиё. — Хазиналаримда мен уларга кўрсатмаган ҳеч нарса қолмади. Шунда Ишаё айтди: — Энди Сарвари Оламнинг сўзига қулоқ сол. Эгамиз айтмоқдаки: “Бир кун келиб, саройингдаги ҳамма нарса, ота–боболарингнинг бугунгача тўплаб қолдирганлари Бобилга ташиб кетилади. Ҳеч нарса қолмайди. Сенинг пушти камарингдан бино бўлган ўғилларингдан баъзилари ҳам олиб кетилади. Улар Бобил шоҳининг саройида бичилган қуллар бўлиб хизмат қилади.” Ҳизқиё Ишаёга: — Эгамиз сен орқали айтган сўзлар хосиятлидир, — деди–да, ичида: “Умрим охиригача тинч, хотиржам яшар эканман–ку”, деб ўйлади. Бироқ Бобил шаҳзодалари Яҳудо юртида юз берган мўъжизали аломат тўғрисида сўраш учун ўз элчиларини Ҳизқиё ҳузурига жўнатганларида, Худо Ҳизқиёни ўз ҳолига қўйиб қўйганди. Худо Ҳизқиёни синаб, унинг дилидаги асл ниятларини билмоқчи эди.
Выбор основного перевода