Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша кунлари Ҳизқиё тузалмас хасталикка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. Омиз ўғли Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “Эгамиз шундай айтмоқда: тайёргарлигингни кўриб қўявер, энди тузалмайсан, ўласан.” Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди: “Эй Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади. Шундан кейин Ишаёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: “Бориб, Ҳизқиёга шундай деб айт: «Бобонг Довуднинг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: илтижоларингни эшитдим, кўз ёшларингни кўрдим. Умрингни яна ўн беш йилга узайтираман. Сени ва бу шаҳарни Оссурия шоҳининг қўлидан халос қиламан. Ҳа, бу шаҳарни ҳимоя қиламан. Эй Ҳизқиё! Мен, Эганг, берган ваъдамни бажараман. Мана сенга Мендан аломат: ана қара! Ботаётган қуёш Охознинг зинапоясига соя тушириб турибди. Ўша сояни ўн қадам орқага сурдираман.»” Шундай қилиб, соя ўн қадам орқага кетди. Охитофел берган маслаҳати амалга ошмаганини кўриб, эшагини эгарлаб жўнади. Ўз шаҳрига — уйига қайтиб келди. Ишларини саранжом–саришта қилиб бўлгандан кейин, ўзини осиб ўлдирди. Унинг жасадини ота–боболарининг хилхонасига дафн қилишди. Ўша кунлари Ҳизқиё тузалмас хасталикка йўлиқиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. У Эгамизга ибодат қилган эди, Эгамиз унга жавоб бериб, хасталигидан тузалишини тасдиқлайдиган бир аломат кўрсатди.
Выбор основного перевода