Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. Шунинг учун Эгамиз уларга қарши Оссурия лашкарбошиларини жўнатди. Улар Манашени асирга олдилар, бурнидан ҳалқа ўтказиб, уни занжирбанд қилдилар ва Бобилга олиб келдилар. У саройнинг бош мулозими Ашнапазга шундай буйруқ берган эди: “Исроил халқидан олинган асирлардан шоҳ ва зодагонларнинг оилаларига мансуб бўлган йигитларни олиб кел. Улар ёш, жисмонан соғлом, хушқомат, зеҳни ўткир, қобилиятли, фаросатли, хуллас, шоҳ саройида хизмат қилишга лаёқатли бўлишсин. Сен уларга бобил тилини ва адабиётини ўргатишинг керак. Ҳар кунги егулик билан шароб уларга менинг дастурхонимдан берилсин. Улар уч йил таълим олишгач, менинг ҳузуримда ҳозир бўлишлари лозим.” Танланганларнинг орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариё исмли ўспиринлар бор эди. Бош мулозим уларнинг исмларини ўзгартириб, Дониёрни — Белташазар, Ханониёни — Шадрах, Мишаилни — Мешах, Озариёни эса Абеднаху деб атади.
Выбор основного перевода