Хуром ўнта араванинг устига қўйиш учун бронзадан ўнта тоғора ясади. Ҳар бир тоғорага 80 кўза сув сиғар эди. Ҳар бир тоғора кўндалангига 4 тирсак чиқарди. Ҳар бир аравага биттадан тоғора эди.
Хуром араванинг бештасини Эгамиз уйининг жануб томонига, бештасини шимол томонига қўйди. Ҳовуз шаклини эса уйнинг жануби–шарқ томонига ўрнаштирди.