Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фиръавн тобора яқинлашиб келарди. Исроил халқи орқаларига қараб Мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар–у, саросимага тушиб қолдилар. Улар Эгамизга илтижо қилиб, мадад сўрадилар. Йўнатан ёш қуролбардорига: — Юр, ўша суннатсизларнинг қўнолғаси томонга ўтайлик, Эгамиз бизга ёрдам беради, — деди. — У кўпчилик билан ҳам, озчилик билан ҳам ғалабага эриштираверади. Чунки Эгамиз учун тўсқинлик йўқ. Довуд эса шундай жавоб қайтарди: — Сен қилич, найзаю ханжарлар билан устимга бостириб келяпсан. Мен эса сен ҳақоратлаган Исроил лашкарининг Худоси, Сарвари Оламнинг номи билан қуролланиб устингга бостириб боряпман. Яҳудо лашкари қарашса, қуршовда қолишибди. Улар Эгамиздан ёрдам сўраб ёлворишди, руҳонийлар карнайларини чалишди. Яҳудо лашкари ота–боболарининг Худоси — Эгамизга таянгани учун жангда Исроил лашкарини мағлуб қилиб, ғалабага эришган эди. Эй Худойимиз! Сен Ўзинг уларни жазола, чунки бизга ҳужум қилган бу улкан лашкарга биз қаршилик қилишга ожизмиз. Нима қилишни биз билмаймиз, Сендан келадиган ёрдамга кўз тутиб турибмиз.” Ота–боболаримнинг умиди Сенда эди, Сен уларга нажот бердинг. Шу сабабдан Масиҳ ҳақи ожизликни, хўрликларни, муҳтожликларни, қувғин ва қийинчиликларни шодлик билан қабул қиламан. Айниқса, ожиз бўлган пайтимда Масиҳнинг қудрати билан кучли бўламан.
Выбор основного перевода