Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундан буён Исроил халқи ўз қурбонликларини эчки жинларга келтирмасин, Эгамизга бевафолик қилмасин. Бу қоидага улар доимо, авлодлари оша риоя қилишсин. Шундан сўнг шоҳ Ерибом маслаҳатчилари билан кенгашиб, икки олтин бузоқ ясади ва халққа деди: — Эй Исроил, Қуддусга бориб юришингизга ҳожат йўқ! Мана, сизларни Мисрдан олиб чиққан худоларингиз! Ерибом олтин бузоқларнинг бирини Байтил шаҳрига, иккинчисини Дан шаҳрига ўрнаштирди. Халқ олтин бузоқларга топинмоқ учун Байтилга ва Данга борарди. Бу нарсалар эса ҳаммани гуноҳга ботирди. Ерибом, бундан ташқари, бегона худоларга атаб саждагоҳлар қурдирди. Леви қабиласидан бўлмаган халқдан руҳонийлар тайинлади. Ерибом Исроил халқи учун Байтилда нишонланадиган бир байрам тайин қилди, бу байрам Яҳудода нишонланадиган байрамга ўхшаш эди. Бу байрамнинг санасини Ерибом ўзича саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунига белгилади. Ўзи барпо қилган саждагоҳларда хизмат қиладиган руҳонийларни тайинлади. Ўзи ясаган қурбонгоҳда ўша байрам куни олтин бузоқларига атаб қурбонликлар келтирди. Ерибом Исроил халқи учун Байтилда нишонланадиган бир байрам тайин қилди, бу байрам Яҳудода нишонланадиган байрамга ўхшаш эди. Бу байрамнинг санасини Ерибом ўзича саккизинчи ойнинг ўн бешинчи кунига белгилади. Ўзи барпо қилган саждагоҳларда хизмат қиладиган руҳонийларни тайинлади. Ўзи ясаган қурбонгоҳда ўша байрам куни олтин бузоқларига атаб қурбонликлар келтирди. Бу ҳодисадан кейин ҳам Ерибом қабиҳ йўлдан қайтмади. Яна саждагоҳларга оддий халқдан руҳонийлар тайин этди. Кимни хоҳласа, ўшани руҳоний қилиб тайинлайверди. Сизлар Ҳоруннинг наслидан бўлган Эгамизнинг руҳонийларини ва левиларни қувиб юбордингизлар. Бегона халқлардан ўрнак олиб, оддий одамларни руҳоний қилиб тайинладингизлар. Қойил–э! Ёш буқаси ёки еттита қўчқори бўлган ҳар ким сохта худоларингизга руҳонийлик қила олади–я!
Выбор основного перевода