Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Солномалар
Параллельные места
Куйдириладиган бу икки қурбонлик Мен, Эгангизнинг ҳузурида Учрашув чодирига кираверишда авлодлар оша қилинсин. Ўша ерда Мен сен билан учрашиб, гаплашаман. Учрашув чодирида Мен зоҳир бўлиб, Исроил халқи билан учрашаман, улуғворлигимдан бу жой муқаддас бўлади. Мусо бир чодирни қароргоҳнинг ташқарисига — қароргоҳдан узоқроққа олиб бориб ўрнатди. Бу чодирга у Учрашув чодири деб ном берди. Эгамиздан маслаҳат сўрамоқчи бўлган ҳар бир одам ўша ерга келарди. Шоҳ қурбонлик қилиш учун Гивонга кетди. Чунки энг асосий саждагоҳ ўша ерда эди. Сулаймон илгари ҳам ўша қурбонгоҳда минглаб куйдириладиган қурбонликлар келтирган эди. Мусо саҳрода ясаган Эгамизнинг чодири ва қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ ўша пайтда Гивондаги саждагоҳда жойлашган эди.
2 Солномалар
Выбор основного перевода