Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқмагин! Мен Ўзим уларни Исроил халқининг қўлига бераман, эртага шу пайтда уларнинг ҳаммаси ўлган бўлади. Уларнинг отларини майиб қилинглар, жанг араваларини ёндиринглар.” Ёшуа Эгамиз буюргандай уларнинг отларини майиб қилди, жанг араваларини ёндириб ташлади. Йўнатан эса отасининг лашкарига онт ичирганидан бехабар эди. Қўлидаги таёғини узатиб, таёқ учини асалари инига ботирди. Асалдан озгина татиб кўрган эди, кўзлари чақнаб кетди. Оммон халқи “Энди Довуднинг ғазабига дучор бўлдик”, деб ўйлади. Улар ҳар томонга хабар жўнатиб, Байт–Рехоб ва Зўво шаҳарларидан Орам халқининг 20.000 сипоҳини, Махо шаҳри шоҳидан 1000 нафар сипоҳни ва Тов халқидан 12.000 сипоҳни ёлладилар. Орам лашкари Исроил лашкаридан енгилганини англаб етганидан сўнг, яна бир жойга тўпланишди. Шоҳ Ҳададзар Фурот дарёсининг нариги томонидаги ўз лашкарига хабар бериб, уларни чақиртирди. Орам лашкари Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошчилигида Хелам шаҳрига келди. Довуд бу воқеани эшитиб, жамики Исроил лашкарини йиғди, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, Хеламга етиб борди. Орам лашкари саф тортиб, Довуд лашкари билан жанг қилди. Аммо Орам лашкари яна Исроил лашкарининг олдига тушиб қочиб қолди. Довуд Орам лашкарининг 700 та жанг араваси аравакашини ва 40.000 нафар отлиқ сипоҳини ўлдирди. У Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвахни ҳам яралаган эди, Шўвах жанг майдонидаёқ жон берди. Шундай қилиб, Ҳададзарнинг қўли остидаги ҳамма шоҳлар мағлубиятга учраб, Исроил халқи билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Улар Исроил халқига қарам бўлиб қолди. Шундан кейин Орам халқи Оммон халқига ёрдам беришдан қўрқиб қолди. Худо Разўнни ҳам Сулаймонга душман қилиб қўйди. Разўн Элёдах деганнинг ўғли эди. Разўн ўз хўжайини, Зўво шоҳи Ҳададзарнинг дастидан қочиб кетган эди. Довуд Зўволикларни қиргач, Разўн ҳам атрофига бир босқинчи гуруҳни тўплаб, ўша гуруҳга бош бўлди. Сўнг улар Дамашққа бориб, у ерда жойлашдилар. Дамашқда ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар. У ҳам Сулаймон ҳаёт пайтида Исроилга душман бўлиб қолди. Разўн Орамда шоҳ бўлиб турар экан, Ҳадад каби, Исроилга нафрат билан қараб, доимо душманлик қилиб келди.
Выбор основного перевода