Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Филистлар: “Исроил халқи Довудга мой суртиб шоҳ қилишибди” деган хабарни эшитишди. Шундан кейин барча Филист лашкари Довудни қидириб жангга отландилар. Довуд бу хабарни эшитиб, муҳофаза қўрғонига чиқди. Филистлар келиб, Рафа водийсида ёйилдилар. Довуд Эгамиздан: — Филистларга ҳужум қилайми? Уларни қўлимга берасанми? — деб сўради. — Ҳужум қил! — деб жавоб берди Эгамиз Довудга, — уларни албатта қўлингга бераман. Шундай қилиб, Довуд Баал–Перазимга кетди ва у ерда Филистларни тор–мор қилди. Кейин шундай деди: — Сув тўғондан тошиб, далани босгани сингари, Эгам ғанимларимни босиб, олдимдан улоқтириб юборди. Шу сабабдан бу ерга “Баал–Перазим” деган ном берилди. Филистлар ўша ерда бутларини ташлаб қочган эдилар, Довуд одамлари билан ўша бутларни олиб кетди. Кўп ўтмай Филистлар яна Рафа водийсига келиб, жангга шай бўлиб туришди. Довуд тағин Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўради. Эгамиз эса шундай жавоб берди: “Олд томонидан ҳужум қилма. Уларнинг орқасига айланиб ўтгин–да, мумиё дарахтлари томондан яқинлашиб бор. Мумиё дарахтлари тепасида Менинг қадамим товушларини эшитганинг заҳоти уларга ҳужум қил. Ўшанда Мен Филист лашкарини йўқ қилиш учун сенинг қаршингдан чиққан бўламан.” Довуд, Эгамиз амр берганидай қилиб, Гебодан Гезер шаҳригача бўлган жойларда Филистларни тор–мор қилди. Сўнг Мўаб халқини ҳам мағлуб қилди. Асирларни ерга қатор қилиб ётқизиб, қаторни арқон билан ўлчай бошлади. Бир ўлчаб, тирик қолдирди, икки ўлчаб ўлдирди. Шундай қилиб, Мўаб халқининг тирик қолганлари Довудга қул бўлиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди. Зўво шоҳи Ҳададзар ўз шоҳлигини бошқатдан ўрнатмоқчи бўлиб, Фурот дарёси бўйларига юриш қилган эди. Довуд уни ҳам тор–мор қилди. Ҳададзар Рехоб деганнинг ўғли эди. Оммон шоҳининг бошидаги тожини ҳам олди. Қимматбаҳо тошлар билан безатилган, оғирлиги икки пуд келадиган бу олтин тож Довуднинг бошига кийдирилди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа йиғди.
Выбор основного перевода