Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, шоҳ Сулаймон Эгамизнинг уйига оид ҳамма ишларни битирди. Сулаймон отаси Довуд назр қилган нарсаларни олиб келиб, кумуш, олтин ва турли буюмларни Эгамизнинг уйи хазинасига қўйди. Кейин Сулаймон ва у билан бирга катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи Эгамиз Худо олдида Чайла байрамини нишонлашди. Байрам ўн тўрт кун давом этди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, етти кун Чайла байрамини қилишди. Гершомнинг укаси Элиазарнинг насли қуйидагилар эди: Элиазарнинг ўғли — Рахавиё, Рахавиёнинг ўғли — Ешаё, Ешаёнинг ўғли — Ёрам, Ёрамнинг ўғли — Зихри ва Зихрининг ўғли — Шалумўт.
Выбор основного перевода