Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо сендан бир ўғил туғилади. Ўғлинг тинчликсевар одам бўлади. Мен уни атрофдаги ҳамма ғанимлардан халос қилиб, тинчликка эриштираман. Унинг исми Сулаймон бўлади. Унинг ҳукмронлиги даврида Исроилга тинчлик, осойишталик ато қиламан. Эссайдан шоҳ Довуд туғилди. Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди. Баҳор бошланиб, шоҳлар урушга кетадиган пайт ҳам бўлди. Йўаб лашкарни жангга бошлади. Улар Оммон юртини яксон қилиб, Рабба шаҳрини қамал қилишди. Довуднинг ўзи Қуддусда қолган эди. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, шаҳарни қўлга киритди. Довуд Раббага етиб боргач, Оммон шоҳининг бошидаги тожини олди. Қимматбаҳо тошлар билан безатилган, оғирлиги икки пуд келадиган бу олтин тож Довуднинг бошига кийдирилди. Довуд шаҳардан катта миқдорда ўлжа ҳам йиғди. У шаҳар аҳолисини арра, чўкич ва болта билан бажариладиган ишларга мажбур қилди. Довуд Оммон шаҳарларининг ҳаммасида шу усулни қўллади. Шундан кейин у жамики лашкарини бошлаб, Қуддусга қайтиб кетди.
Выбор основного перевода