Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Гуноҳ қилдим! — деди Шоул. — Ҳа, Эгамизнинг амрига ҳам, сизнинг сўзларингизга ҳам хилоф иш тутдим. Халқдан ҳайиққаним учун уларнинг гапига кирдим. Халқни санаб чиққандан сўнг Довуднинг виждони қийналди. — Бу ишни қилиб оғир гуноҳга ботдим, ақлсизларча иш тутдим. Ўтинаман, эй Эгам, бу қулингнинг гуноҳини кечир, — деб илтижо қилди. Ювиб ташла барча айбларимни, Поклагин гуноҳларимдан. Ўз гуноҳларини яширган ютуққа эришмайди, уларни тан олиб, воз кечган марҳамат топади. Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?! Халқингдан омон қолганларнинг Гуноҳларини Сен кечирасан, Уларнинг итоатсизлигини афв этасан. То абад ғазабланмассан халқингдан, Завқ оласан Ўзинг меҳр–шафқат кўрсатишдан.
Выбор основного перевода