Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг Сандиғи эса чодирда турибди. — Нима бўлди? — деб сўради шоҳ. — Мен бир бахтсиз тул аёлман, — деди у. — Эрим ўлган. Бу чўрингизнинг икки ўғли бор эди. Иккови далада жанжаллашиб қолишибди. Ўша ерда уларни ажратиб қўядиган бирор кимса йўқ экан, биттаси иккинчисини уриб ўлдириб қўйибди. Энди эса бутун қавмим бу чўрингизга қарши чиқиб: “Биродарини ўлдирганни бизнинг қўлимизга бер, биродарини ўлдиргани учун ундан қасос оламиз, қотилни ўлдирамиз, меросхўрини йўқ қиламиз”, дейишяпти, охирги умид нишонамдан ҳам айиришмоқчи. Агар яна фожиа юз берадиган бўлса, ер юзида эримнинг номини давом эттирадиган бирор кимса қолмайди–ку. Натан пайғамбарни, Бинаёни, шоҳнинг қўриқчиларини, укаси Сулаймонни эса таклиф қилмади. Пайғамбарлар гуруҳидан биттаси бошқасига: — Мени ур! — деди. Пайғамбар Эгамизнинг амри бўйича иш тутаётган эди. Лекин шериги пайғамбарни уришни истамади. Пайғамбар шеригига шундай деди: — Модомики, сен Эгамизнинг амрига қулоқ солмадингми, энди кўрасан, ёнимдан кетишинг биланоқ, сени шер ғажиб ташлайди. У одам пайғамбарнинг ёнидан кетиб, шерга дуч келиб қолди. Шер уни тилка–пора қилиб ташлади. Пайғамбар бошқа бир одамни учратиб қолиб, унга ҳам: — Мени ур! — деди. У одам пайғамбарни уриб, жароҳат етказди. Пайғамбар нарироқ бориб кўзларини ёпинчиқ билан тўсиб, қиёфасини ўзгартирди ва йўл бўйида шоҳни кута бошлади. Шоҳ ўтиб кетаётган эди, пайғамбар унга қараб бақирди: — Эй шоҳим, мен, қулингиз, жангга борган эдим. Қарангки, орқадан бир одам менинг ёнимга бошқа одамни бошлаб келиб: “Бу асирни маҳкам ушла, қочиб кетмасин, бошинг билан жавоб берасан ёки эвазига икки пуд кумуш берасан”, деди. Мен, қулингиз, у–бу ишлар билан машғул бўлиб турганимда, асир ғойиб бўлди. — Сен ўзингга ўзинг ҳукм чиқариб қўйибсан–ку, — деди Исроил шоҳи пайғамбарга. Пайғамбар шу заҳоти кўзидан ёпинчиқни олди. Шоҳ билдики, у пайғамбарлардан бири экан. Шоҳ Довуднинг бутун фаолияти бошдан охиригача валий Шомуилнинг, Натан пайғамбарнинг ва валий Гаднинг қўлёзмаларида баён этилган.
Выбор основного перевода