Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайт Исроил шоҳи Ахабнинг олдига бир пайғамбар келиб, шу гапларни айтди: — Эгам шундай демоқда: “Эй Ахаб, анави катта қўшинни кўряпсанми? Бугун ўшаларни сенинг қўлингга бераман. Ана ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни биласан.” — Ким орқали беради? — деб сўради Ахаб. — Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари орқали бераман, деб айтмоқда Эгам, — гапида давом этди пайғамбар. — Жангни ким бошлайди? — яна сўради Ахаб. — Сен, — деди пайғамбар. Ахаб вилоят ҳокимларининг паҳлавонларини чақирди: улар 232 та экан. Кейин Исроил лашкарининг ҳаммасини чақирди, улар 7000 киши чиқди. Пешин вақтида Исроил лашкари ҳужум қилиб қолди. Банҳадад ва шоҳлар, яъни унга ёрдам бераётган ўттиз икки шоҳ чодирларда ичиб маст бўлиб ётган экан. Исроил лашкари томонидан аввал вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари чиқдилар. Банҳадад чопарлар жўнатган эди, чопарлар: “Самариядан одамлар чиқиб келяпти”, деб унга хабар етказдилар. — Уларни тириклайин ушланглар! Сулҳ тузишга келишяптими, жанг қилишгами, фарқи йўқ! — деб амр берди Банҳадад. Вилоят ҳокимларининг паҳлавонлари, уларнинг орқасидан эса лашкар шаҳардан чиқиб келиб, ҳар бир Исроил жангчиси биттадан Орамлик душманини ўлдирди. Бундан саросимага тушган Орам лашкари қочиб қолди. Исроил лашкари эса уларни қувлаб кетди. Орам шоҳи Банҳадад от устида, отлиқлар билан бирга қочиб қутулди. Исроил шоҳи келиб, отларни, жанг араваларини яксон қилиб ташлади. Шундай қилиб, Орам лашкари қаттиқ мағлубиятга учради.
Выбор основного перевода