Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Эгамдан қўрқиб қочинглар, Қоянинг ичига кириб олинглар, Тупроқ остига яширининглар, Эгамнинг улуғворлиги буюкдир! Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Кириб кетар қоялардаги ғорларга. Унинг буюк улуғворлигидан Яширинар ердаги чуқурларга. Ҳа, Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Қоялардаги ғорларга кириб кетар. Унинг буюк улуғворлигидан Чўққиларнинг ёриқларига яширинар. Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: — Эй лаънатилар, кўзимдан йўқолинглар! Иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинглар! Булар абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар.” Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси нафсдир. Уятсиз қилиқларидан фахрланадилар. Уларнинг ўй–хаёллари фоний дунёдаги нарсаларга берилган. қабиҳ одам ошкор қилинади. Уни Раббимиз Исо бир нафас билан ҳалок қилади. Раббимиз келганда, Ўз улуғворлигининг ёрқинлиги билан уни йўқ қилиб ташлайди.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода