Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Шу боис, эй шарқ аҳли, Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй денгиз оролларида яшовчилар, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғланг. Эй Эгамизнинг каломини эшитиб, титрайдиганлар, Унинг сўзларига қулоқ тутинглар: “Қардошларингиз сиздан нафратланади, Менинг номимни деб улар сизни ҳайдаган. Сизларни мазах қилиб, шундай деган эди: «Қани, Эгангиз улуғворлигини кўрсатиб, Сизларни қутқарсин. Хурсанд бўлганингизни кўрайлик–чи!» Энди ўшалар шарманда бўлади.” Зеро, дунёнинг у чеккасидан бу чеккасигача бўлган барча халқлар орасида Менинг номим улуғланмоқда. Бутун ер юзида Менга атаб тутатқилар тутатилмоқда, ҳалол қурбонликлар келтирилмоқда. Ҳа, халқлар орасида буюкдир Менинг номим! — дейди Сарвари Олам. Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди. Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин, ҳар бир тил Исо Масиҳни Раббий деб тан олиб, Отамиз Худога шараф келтирсин. Тимўтий ўғлим, бардам бўл. Бунинг учун Исо Масиҳ орқали кўрсатилган Худонинг иноятига таянгин. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради. Ўз ҳаётингиз билан Худони мамнун этинглар, Раббимиз ва нажоткоримиз Исо Масиҳни янада яқинроқ таниб–билинглар. Ҳозирдан то абад Унга шон–шарафлар бўлсин! Омин.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода