Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Шу сабабдан сизлар ҳақингизда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худонинг Руҳи берадиган донолик ва ақл–идрок орқали Унинг иродасини тўлиқ англаб етинг, деб ибодат қиляпмиз. Биз доим сизлар учун ибодат қилиб, ҳаммангиз учун Худога шукурлар айтамиз. Имон ва севги билан қилган ишларингиз учун, Раббимиз Исо Масиҳга боғлаган собит умидингиз учун доимо Отамиз Худога миннатдорчилигимизни билдирамиз. Худонинг Шоҳлиги йўлида азоб чекяпсиз, шундай экан, Худо сизларни Ўз Шоҳлигига лойиқ топиб, унга эриштиради. Оқибатда эса Унинг одил ҳукми ҳаммага аён бўлади. Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғамаган бир неча одамларинг қолган. Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойиқдирлар.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода