Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Чунки у кун бутун ер юзида яшовчиларнинг бошига тушади. Доим ҳушёр бўлинглар. Юз берадиган бу ҳамма мусибатлардан қутула олишингиз ва Инсон Ўғли олдида муносиб тура олишингиз учун доимо ибодатда бўлинглар.” Биз Худонинг фарзандлари эканмиз, демак, фарзандлардай Унинг ваъда қилган баракаларига эга бўламиз, Масиҳ билан бирга бу баракаларни баҳам кўрамиз. Биз Масиҳнинг азоб–уқубатларига шерик эканмиз, албатта, Унинг улуғворлигига ҳам шерик бўламиз. Сизларга қаршилик кўрсатаётганлардан ҳеч ҳайиқманглар. Сизларнинг қатъиятингиз уларнинг ҳалок бўлишидан, сизларнинг эса нажот топишингиздан далолат беради. Бу Худонинг ишидир. Сизларга далда бердик, юпатдик. Худони мамнун қиладиган ҳаёт кечиринг, деб сизларга ёлвордик. Ахир, У сизларни Ўз Шоҳлигига ва улуғворлигига чорлаяпти. Эй биродарлар, сизлар Худонинг Исо Масиҳга тегишли бўлган Яҳудия ўлкасидаги жамоатларидай бўлдингиз. Улар яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлсалар, сизлар ҳам ўз юртдошларингиз томонидан шундай азобларга йўлиқдингиз. Ўтмишингизни эсланглар. Ўшанда сизлар Худонинг нурини кўриб, кўп азоб–уқубатларга бардош берган эдингизлар. Баъзида сизларни ҳамманинг олдида ҳақоратлаб, хор қилишарди. Бошқа пайтларда бундай аҳволда қолган биродарларингизга ён босардингиз.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода