Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
2 Салоникаликлар
1 2 3
Параллельные места
Сизларга жасорат билан гапира оламан, сизлар билан жуда фахрланаман. Азоб–уқубатларимиз қанчалик кўп бўлмасин, дилим тасаллидан тўлиб–тошади, беҳад қувонаман. Мен унга сизларни мақтаган эдим, сизлар мени уятга қолдирмабсизлар. Сизларга айтганларимиз тўғри бўлгани каби, мақтаниб Титусга айтганларим ҳам тўғри эканлиги исботланди. Эй биродарлар, сизлар Худонинг Исо Масиҳга тегишли бўлган Яҳудия ўлкасидаги жамоатларидай бўлдингиз. Улар яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлсалар, сизлар ҳам ўз юртдошларингиз томонидан шундай азобларга йўлиқдингиз. Ахир, бизнинг умидимиз ва қувончимиз ким?! Раббимиз Исо келганда, Унинг олдида фахр тожимиз сизлар эмасми?! Дарҳақиқат, сабр қилган бундай одамларни биз бахтли деб ҳисоблаймиз. Аюбнинг сабр–тоқати ҳақида эшитгансизлар, охирида Эгамиз унга қанчалар барака берганини биласизлар. Ҳа, Эгамиз раҳмдил ва меҳр–шафқатлидир. Мен биродарингиз Юҳанноман. Исонинг азоблари, Унинг Шоҳлиги ва сабр–тоқатини баҳам кўрган шеригингизман. Мен Худонинг каломини ваъз қилиб, Исо ҳақида гувоҳлик берганим учун Патмос оролига сургун қилинганман.
2 Салоникаликлар
1 2 3
Выбор основного перевода