Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд ўттиз ёшида шоҳ бўлиб, қирқ йил шоҳлик қилди: Хевронда етти йилу олти ой Яҳудо устидан, Қуддусда эса ўттиз уч йил бутун Исроил ва Яҳудо устидан шоҳ бўлди. Шоҳ Довуд одамлари билан Қуддусда яшаётган Ёбус халқига қарши отланганда, улар Довудга: “Сен бу ерга кира олмайсан, ҳатто орамиздаги кўрлар билан чўлоқлар ҳам сени орқангга улоқтириб юборади”, дейишди. Ёбус халқи: “Довуд шаҳримизни босиб ололмайди”, деб ўйлаган эди. Аммо Довуд Сион қалъасига бостириб кириб, қалъани эгаллади. Кейинчалик бу қалъага “Довуд қалъаси” деб ном берилди. Ўша куни Довуд одамларига шундай деди: — Кимки Ёбус халқини енгмоқчи бўлса, шаҳарга қувур орқали кириб, “чўлоқ” ва “кўр” Ёбусларга ҳужум қилсин. Уларни кўргани кўзим йўқ. Шу сабабдан: “Кўрлар билан чўлоқлар Худо уйига кирмайди” деган гап пайдо бўлган. Шундай қилиб, Довуд қалъани эгаллаб, бу ерни “Довуд қалъаси” деб атади. У Қуддуснинг шарқ томонидаги Миллодан бошлаб, бутун шаҳар атрофини девор билан ўраб мустаҳкамлади. Довуд тобора кучайиб борарди, чунки Парвардигори Олам — Эгамиз унга ёр эди. Тир шоҳи Хирам Довудга элчилар жўнатиб, садр ёғочларини, дурадгорлар ва тош терувчиларни ҳам йўллади. Улар Довудга бир сарой қуриб беришди. Довуд энди билдики, Эгамиз уни Исроил устидан шоҳ қилиб тайинлаган экан, Эгамиз Ўз халқининг ҳақи–ҳурмати учун унинг шоҳлигини юксалтирган экан. Довуд Хеврондан Қуддусга келгандан кейин, бу ерда яна канизаклар, хотинлар олди, улар Довудга янада кўп ўғил–қизлар туғиб беришди. Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон, Йибхар, Элишува, Нафах, Ёфия, Элишама, Элёдах ва Элифалет. Довуднинг Қуддусда туғилган фарзандлари қуйидагилар эди: Шаммува, Шўвав, Натан, Сулаймон, Йибхар, Элишува, Элфалат, Нўгах, Нафах, Ёфия, Элишама, Элёдах ва Элифалет. Довуд хотини Ботшевага тасалли берди, қўйнига кириб, у билан қовушди. Ботшева бир ўғил туғди. Довуд болага Сулаймон деб исм қўйди. Эгамиз ҳам болани яхши кўриб суйди Эссайдан шоҳ Довуд туғилди. Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди. Элияқим — Малиёнинг ўғли, Малиё — Маннонинг ўғли, Манно — Маттатонинг ўғли, Маттато — Натаннинг ўғли, Натан Довуднинг ўғли эди.
Выбор основного перевода