Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳушафат ҳали Яҳудо шоҳи бўлиб турганда, унинг ўғли Ёҳурам ҳам тахтга ўтирди. Бу воқеа Исроил шоҳи Ёрам ҳукмронлигининг бешинчи йилида юз берди. Ёҳурам оламдан ўтди. У Довуд қалъасида, ота–боболари ёнига дафн қилинди. Унинг ўрнига ўғли Охозиё шоҳ бўлди. Шоҳнинг ҳамма ўғилларини ўлдириш режалаштирилган эди. Шоҳ Ёҳурамнинг Ёҳушева деган қизи бор эди. Ёҳушева Охозиёга ўгай сингил эди. Ёҳушева Охозиёнинг ўғли Йўшни шоҳнинг ўғиллари орасидан билдирмасдан олиб қочди. Оталиё болани ўлдирмаслиги учун уни энагаси билан бирга Эгамизнинг уйидаги ётоқхонага яширди. Осодан Ёҳушафат туғилди. Ёҳушафатдан Ёҳурам туғилди. Ёҳурамдан Уззиё туғилди.
Выбор основного перевода