Довуднинг Хевронда туғилган ўғиллари қуйидагилардир: тўнғичи — Омнўн. Омнўннинг онаси Йизриллик Охинавам эди.
Иккинчиси — Дониёр. Дониёрнинг онаси Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл эди. Учинчиси — Абсалом. Абсаломнинг онаси Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Махо эди.
Тўртинчиси — Одониё. Одониёнинг онаси Хаггит эди. Бешинчиси — Шафатиё. Шафатиёнинг онаси Обида эди.
Олтинчиси — Йитром. Йитромнинг онаси Эглах эди. Довуднинг бу ўғиллари Хевронда туғилган эдилар.
Йизрил, Ёхдаём, Зонўвах,