Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо улуғланиши учун барча қабилаларингиз орасидан Ўзига бир жой танлайди. Сизлар ўша жойда Унга сажда қилинглар. Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган назру қурбонликларингизни олиб боринглар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликларингизни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган аъло назрларингизни Эгамизга атаб, ўша ерга олиб боринглар. Шоҳ бир куни Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг Сандиғи эса чодирда турибди. Исроил халқининг Худоси — Эгамизга атаб бир уй барпо қилмоқ отам Довуднинг нияти эди. Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан пайғамбарга деди: — Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Эгамизнинг Аҳд сандиғи эса чодирда турибди. — Кўнглингда нима бўлса, шуни қилавер, Худо сен билан, — деди Натан. Эй Эгам, эслагин Довудни, У тортган барча азоб–уқубатларни! Эй Эгам, у Сенга қасам ичганди. Эй Ёқубнинг қудратли Худоси, У Сенга ваъда берганди: “Мен асло уйимга кирмайман, Ёки ўрнимга ётмайман. Кўзларимга уйқу бермайман, Қовоқларим юмилишига йўл қўймайман. Эгамиз учун бир жой топмагунимча, Ёқубнинг қудратли Худоси учун Бир маскан бўлмагунча асло дам олмайман.”
Выбор основного перевода