Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг шоҳлик тахтини то абад мустаҳкам қиламан. Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман. Менга атаб уйни у қуради. Мен эса унинг тахтини то абад мустаҳкам қиламан. Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Мен сендан олдинги шоҳни марҳаматимдан маҳрум қилган эдим. Лекин ўғлингдан ҳеч қачон марҳаматимни дариғ тутмайман. Эгамиз менга айтди: «Мен учун уйни ва ҳовлиларни қурадиган ўғлинг Сулаймондир. Мен уни Ўзимга ўғил қилиб танладим, Мен унга ота бўламан. Ахир, Худо биронта фариштага: “Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сенга Ота бўлдим”, — деб айтмаган! Ёки: “Мен Унга Ота бўламан, У эса Менга Ўғил бўлади”, — демаган!
Выбор основного перевода