Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо кўп ўтмай сизлар Иордан дарёсидан ўтасизлар, Эгангиз Худо мулк қилиб берадиган юртда жойлашасизлар. У душманларингизни енгиб, сизларга ҳар тарафдан осойишталик ато қилади, сизлар хавф–хатарсиз яшайсизлар. Эгамиз уларнинг ота–боболарига ваъда қилгандай, бутун юрт бўйлаб Исроил халқига осойишталик берди. Ҳеч бир душман уларга бас кела олмади, чунки Эгамизнинг Ўзи Исроил халқига душманларининг устидан ғалаба берган эди. Орадан йиллар ўтди. Эгамиз Исроил халқига тинчлик ато қилди, атрофдаги душманлар уларга хавф солмас эди. Ёшуа ҳам ёши анча ўтиб, қариб қолган эди. Шоҳ Довуд ўз саройида яшар эди, Эгамиз эса уни тўрт тарафдаги ғанимларидан омон сақларди. Довуд шундай деган эди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз Ўз халқига тинчлик ато қилди. Энди У Қуддусда абадий истиқомат қилади.
Выбор основного перевода