Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд ўз одамлари билан Яҳудодаги Баалах шаҳрига жўнади. Унинг мақсади икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Олам — Худонинг Сандиғини олиб келиш эди. Худонинг Сандиғи Абунадавнинг тепаликдаги уйида эди. Сандиқни янги арава устига ортишди. Абунадавнинг ўғиллари Уззох билан Охё Сандиқ ортилган аравани ҳайдаб кетишди. Охё Сандиқнинг олдида бораётган эди. Худонинг Сандиғи Абунадавнинг тепаликдаги уйида эди. Сандиқни янги арава устига ортишди. Абунадавнинг ўғиллари Уззох билан Охё Сандиқ ортилган аравани ҳайдаб кетишди. Охё Сандиқнинг олдида бораётган эди. Довуд ва жамики Исроил халқи Эгамизнинг ҳузурида берилиб, ўйин–кулги қилаётган эдилар. Улар лира, арфа, чилдирма, шақилдоқ ва зиллар чалиб, қўшиқлар билан бу воқеани байрам қилаётган эдилар. Нохун деган одамнинг хирмонига етиб борганларида, ҳўкизлар қоқилиб кетди. Уззох қўлини узатиб Худонинг Сандиғини ушлаб қолди. Лекин Уззох ҳурматсизлик қилгани учун, Эгамиз ундан ғазабланиб, ўша ердаёқ Уззохни уриб, жонини олди. Уззох Худонинг Сандиғи ёнгинасида жон берди. Эгамиз Уззохни нобуд қилгани учун, Довуд қаттиқ ғазабланди. Ўша кундан буён шу жой “Параз–Уззох” деб айтилади. Довуд ўша куни Эгамиздан қўрқиб: “Қандай қилиб Эгамнинг Сандиғини ўзим билан олиб кела олар эканман?” деб ўйлади. Эгамизнинг Сандиғини ўзи билан Довуд қалъасига олиб боришни хоҳламай, уни Гатлик Обидадомнинг уйига ташлаб кетди. Эгамизнинг Сандиғи у ерда уч ой турди. Эгамиз Обидадомга ва унинг бутун хонадонига барака берди. Чегара тоғнинг тепасидан Нафтува булоқлари томон чўзилиб, Эфрўн тоғининг шаҳарларигача боради, кейин эса Баалах томонга бурилади. Бу шаҳар ҳозирги пайтда Хират–Йўрим деб аталади. Хират–Баал, яъни Хират–Йўрим ва Рабба — қирлардаги мана шу икки шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар ҳам Яҳудо қабиласининг улуши бўлди. Оқсоқоллар икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг Аҳд сандиғини Шилўдан олиб келиш учун одамларни юбордилар. Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз ҳам Худонинг Аҳд сандиғини жанг бўлаётган жойга олиб келиш учун ёрдамлашдилар. ёлвориб ибодат қилди: “Эй икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан.
Выбор основного перевода