Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Ниҳоят, улар Хират–Йўрим аҳолисига хабарчи жўнатиб: “Филистлар Эгамизнинг Сандиғини қайтаришди, келинглар, уни ўз шаҳрингизга олиб кетинглар” деган гапни етказишди. Шундан кейин Хират–Йўрим аҳолиси бориб, Эгамизнинг Сандиғини олди. Уни Абунадавнинг тепаликдаги уйига олиб келишди. Эгамизнинг Сандиғини авайлаб сақласин деб, Абунадавнинг ўғли Элазарни поклаб, шу вазифага тайинлашди. Довуд Исроил лашкаридан яна ўттиз минг сараланган одамларини тўплади. Кейин Сулаймон ва у билан бирга катта жамоа — Лево–Хоматдан тортиб Миср чегарасидаги ирмоққа қадар ерларда яшайдиган бутун Исроил халқи Эгамиз Худо олдида Чайла байрамини нишонлашди. Байрам ўн тўрт кун давом этди. Улар етти кун қурбонгоҳнинг Худога бағишланишини нишонлашди, етти кун Чайла байрамини қилишди. Довуд ўзи тайёрлаган жойга Эгамизнинг Сандиғини олиб келиш учун жамики Исроил халқини Қуддусда тўплади.
Выбор основного перевода