Шундан кейин Хират–Йўрим аҳолиси бориб, Эгамизнинг Сандиғини олди. Уни Абунадавнинг тепаликдаги уйига олиб келишди. Эгамизнинг Сандиғини авайлаб сақласин деб, Абунадавнинг ўғли Элазарни поклаб, шу вазифага тайинлашди.
Сандиқ узоқ вақт — йигирма йилча Хират–Йўримда қолиб кетди. Бу орада бутун Исроил халқи Эгамизга талпинди.
Шоул Охиёга: — Худонинг Сандиғини олиб кел, — деди. (Ўша пайтда Худонинг Сандиғи Исроил халқи билан эди.)