Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Мўаб ва Мидиён оқсоқоллари Баломнинг олдига борар эканлар, унга тўланадиган лаънат ҳақини ҳам ўзлари билан олиб кетдилар. Улар Баломнинг ҳузурига келишгач, унга шоҳ Болоқнинг гапларини айтишди. Ўнта нон, бир нечта кулча, бир хумча асал олиб, Охиё пайғамбарнинг ҳузурига бор. Ўғлимизга нима бўлишини у сенга айтади. Баал–Шолишо шаҳридан бир киши арпасининг биринчи ҳосилидан қилинган йигирмата кулча ва бир қоп янги узилган бошоқни пайғамбарга олиб келди. Элишай хизматкорига: — Одамларга бер, тановул қилишсин, — деб буюрди. Нўъмон ва унинг барча ҳамроҳлари пайғамбар ҳузурига қайтиб келдилар. Нўъмон Элишайнинг ҳузурига келгач, айтди: — Бутун ер юзида Исроил халқининг Худосидан бошқа Худо йўқлигини билдим. Марҳамат, энди мен, қулингизнинг ҳадяларини қабул қилинг. Шоҳ шунда Хазайил деган одамга деди: — Бирорта ҳадя олгин–да, пайғамбарга пешвоз чиқ. У орқали Эгамиздан сўраб кўр–чи, мен шу касалликдан халос бўлармиканман.
Выбор основного перевода