Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эй тўрам, қандай қилиб мен Исроил халқини халос қила оламан? — деди Гидўн. — Менинг уруғим Манаше қабиласининг энг заифи бўлса, ўзим эса отам хонадонининг кенжаси бўлсам. Ўша куни Бенямин қабиласидан жами йигирма беш минг қуролланган довюрак жангчи ҳалок бўлди. Исроил лашкари Бенямин шаҳарларига қайтиб, у ерда қолган–қутган одамларни, молларни, барча жонзотни қириб ташлади, атрофдаги шаҳарларга ўт қўйди. Исроил халқи ўз жигари бўлган Бенямин қабиласига ачиниб: “Эвоҳ, бугун Исроилнинг бир қабиласи йўқ бўлди”, дея кўп ўкинди. Шомуил гапида давом этди: — Ўзингни кичик деб санасанг–да, Исроил халқининг йўлбошчиси бўлмадингми?! Эгамиз сенга мой суртиб танлаб, Исроилга шоҳ қилмадими?! “Олқишлар айтинг Худога буюк жамоа ичра, Ҳамду санолар ўқинг Эгамизга, Эй Исроилнинг манбаидан пайдо бўлганлар!”
Выбор основного перевода