Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу қўчқор Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийликка тайинлаш маросимида фойдаланилади. Шунинг учун қўчқорнинг ўнг сонини, ичак–човоқларини қоплаб турган ҳамма ёғларини, жигарнинг аъло қисмини, иккала буйрагини ва буйрак атрофидаги ёғларни ол. Ҳорун ва унинг ўғиллари Менинг ҳузуримда руҳонийликка тайинланиш маросимида қўчқорнинг юқорига кўтариладиган қисмлари — тўши ва сони муқаддас деб қаралади. Тинчлик қурбонлигининг ўнг сонини руҳонийга ҳадя қилинг. Қурбонликнинг қонини келтирган ва ёғини куйдирган Ҳоруннинг ўғлига ўшани улуш қилиб беринг. Қўчқорнинг юқорига кўтарилган тўши ва ўнг сони сеники бўлгани каби, бу жониворларнинг гўшти ҳам сеники бўлади.
Выбор основного перевода