Эгамизнинг Руҳи Шоулни тарк этди. Эгамиз юборган ёвуз руҳ уни қийнар эди.
— Биламиз, Худо юборган ёвуз руҳ сизни қийнайди, — дейишди хизматкорлар Шоулга.
— Жаноби олийлари биз, қулларига амр берсалар, лирани яхши чаладиган одамни топиб келар эдик. Худо юборган ёвуз руҳ сизни тутиб қолганда, у лира чалади, сиз эса енгил тортасиз.