Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан — Эфратлик Эссай деган одамнинг ўғли эди. Эссайнинг саккизта ўғли бор эди. Шоулнинг шоҳлиги даврида Эссай анча кексайиб қолган эди. Эгамиздан қўрқиб, Унга хизмат қилинглар, Унинг сўзларига қулоқ солиб, амрларидан бўйин товламанглар. Сизларга ҳукмронлик қиладиган шоҳингиз билан бирга Эгангиз Худога эргашинглар. Агар шундай қилсангизлар, ҳаммаси яхши бўлади. Энди қулим Довудга айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: Мен сени яйловлардаги қўй суруви орасидан танлаб олиб, халқим Исроилга ҳукмдор қилдим. олтинчиси — Озим, еттинчиси Довуд эди. Худо Ўз қули Довудни танлаб олди, Қўй қўрасидан уни чақириб олди. У Довудни совлиқ қўй, қўзиларга чўпонликдан олди. Ўзининг халқи Исроилга, Ёқуб наслига чўпон қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода