Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Обиддан Эссай бунёд бўлди. Эссайдан Довуд бунёд бўлди. “Эртага шу вақтда сенинг олдингга Бенямин юртидан биттасини юбораман. Унинг бошига мой суртиб танла. У халқим Исроилнинг ҳукмдори бўлсин. Халқимни Филистлар қўлидан у қутқаради. Халқимнинг аҳволига назар солдим, уларнинг оҳу фиғони Менга етиб келди.” Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин Шоулни ўпиб, шундай деди: — Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади. Ўзбошимчалик сеҳр–жодуга ўхшаб гуноҳдир, Итоатсизлик эса бут–санамга бош эгиш билан тенгдир. Сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам сенинг шоҳлигингни рад этди.” — Сен билан бормайман, — деди Шомуил. — Чунки сен Эгамизнинг амрини рад этдинг, Эгамиз ҳам сени рад этиб, Исроил тахтидан туширди. Шомуил умрининг охиригача Шоулни бошқа кўрмади, лекин у Шоулни деб ғамгин бўлиб юрди. Эгамиз эса Шоулни Исроил шоҳи қилганидан пушаймон эди. Элишай пайғамбарлар гуруҳидан биттасини чақириб, унга деди: — Қани, бўл, қўлингга анави мой солинган идишни ол, Гиладдаги Рамўтга бор. Худо Ўз қули Довудни танлаб олди, Қўй қўрасидан уни чақириб олди. Эссайнинг томиридан новда ўсиб чиқади, Ҳа, унинг илдизидан кўчат ёйилади. Худо Шоулни тахтдан туширгандан кейин, Довудни Исроил халқининг шоҳи қилди. Худо у ҳақда шундай деган эди: «Эссай ўғли Довудни Ўзимнинг кўнглимга мос деб топдим. Довуд Менинг ҳамма хоҳишларимни бажо қилади.»
Выбор основного перевода