Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шомуил улғаяверди, Эгамиз доимо у билан бирга бўлди, Шомуил башорат қилган ҳамма нарсани Эгамиз рўёбга чиқарди. Довуд Шоулга деди: — Ўша Филистни деб ҳеч кимнинг руҳи тушмасин. Мен, қулингиз, бориб, у билан олишаман. — Тентаклик қилма, бу Филистга бас келолмайсан. Сен жуда ёшсан, у эса ёшлигидан бери жангчи, — деди Шоул. — Мен отамнинг сурувини боқардим, — деб жавоб берди Довуд. — Шер ёки айиқ келиб, сурувдан бирорта қўзини олиб қочса, орқасидан қувиб, унга ҳужум қилардим. Қўзини ўша ҳайвоннинг оғзидан тортиб олардим. Борди–ю, шер ёки айиқ менга ташланса, ёлидан ушлардим–у, уриб ўлдирардим. Мен шерни ҳам, айиқни ҳам ўлдирганман. Анави суннатсиз Филистнинг бошига ўшандай кунни соламан. Чунки у барҳаёт Худонинг қўшинини ҳақорат қилди. Эгамиз Довуд билан бўлгани учун, у ҳар қандай ишнинг уддасидан чиқарди.
Выбор основного перевода