Ниҳоят Шомуил Эссайдан: — Ўғилларингнинг ҳаммаси шуларми? — деб сўради. — Яна энг кенжаси бор, қўй боқяпти, — деди Эссай. — Бирортасини жўнат, уни чақириб келсин, — деди Шомуил. — Ўша ўғлинг бу ерга келмагунча, таом емоққа ўтирмаймиз.
Шу пайтда Довуд вақти–вақти билан Шоулнинг олдидан Байтлаҳмга отасининг қўйларини боққани келиб турарди.
— Мен отамнинг сурувини боқардим, — деб жавоб берди Довуд. — Шер ёки айиқ келиб, сурувдан бирорта қўзини олиб қочса,