Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг каломи шудир: “Қани, энди биргалашиб ўйлайлик: Гуноҳларингиз қизил рангга ўхшаса ҳам, Сизлар қордай оппоқ бўласиз. Гуноҳларингиз қирмизи рангга ўхшаса ҳам, Сизлар момиқдай оппоқ бўласиз. Эгамизнинг сўзини эшитинг: “Қани, туринг! Тоғлар олдида айтинг даъвоингизни, Қирлар эшитсин сизнинг овозингизни.” Эй тоғлар, Эгамизнинг даъвосига қулоқ тутинг, Заминнинг мангу пойдеворлари, сиз ҳам эшитинг! Эгамиз Ўз халқи билан даъволашади, Халқи Исроил билан У баҳслашади. Эгамиз демоқда: “Эй халқим, сенга Мен нима қилдим?! Сенга тушдими бирор оғирлигим?! Қани, жавоб бергин–чи Менга! Мен сизларни Миср юртидан олиб чиққан эдим–ку, У ердаги қулликдан халос этган эдим–ку. Олдингизга юборгандим йўлбошчиларни — Мусо, Ҳорун ва Марямни. Эй халқим, наҳот эсламасангиз Мўаб шоҳи Болоқнинг ёвуз ниятини, Бавўр ўғли Баломнинг унга берган жавобини?! Шитимдан Гилгалга қилган сафарингизда ҳам Нималар юз берганини бир эсланг. Бу воқеаларни эсга олсангиз, Мен, Эгангиз, сизларни қутқармоқчи бўлиб, Не–не ишлар қилганимни кўрасиз!”
Выбор основного перевода