Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куни Добира Нафтали ерларидаги Кедеш шаҳрига бир одам жўнатиб, Барақни чақиртириб келди. Барақ Абунавамнинг ўғли эди. Добира Бараққа шундай деди: — Исроил халқининг Худоси — Эгамиз сенга амр қилмоқда: “Бор, ўзинг билан Нафтали ва Забулун қабилаларидан ўн минг нафар одамни Товур тоғига олиб чиқ. Шунда Эгамиз унга қараб деди: — Қани, бўл, бор қудратингни ишга солиб, Исроил халқини Мидиёнларнинг қўлидан халос қил. Мен Ўзим сени юборяпман. Гидўн Баал қурбонгоҳини бузиб ташлагани учун, одамлар ўша кундан бошлаб Гидўнни Еруббаал деб атай бошладилар. Бу: “Баал ўзи ўч олсин” деганидир. Гиладлик Йифтох довюрак жангчи эди. Унинг отаси Гилад, онаси эса фоҳиша бир аёл эди. Шомуил куйдириладиган қурбонликни адо этаётган эди, Филистлар Исроил лашкарига ҳужум қилмоқчи бўлиб яқин келдилар. Аммо ўша заҳоти Эгамиз ваҳимали овоз чиқариб, Филистларни шундай саросимага солдики, оқибатда улар Исроил лашкарига мағлуб бўлди. Исроил лашкари Миспахдан чиқиб, Филистларни Байт–Кор деган ернинг этагигача қувиб бориб ўлдирдилар. Шомуил бир тошни олиб, Миспах билан Яшоно орасига ўрнатди. “Эгамиз бизга йўл бўйи ёрдам берди”, дея тошга Эванзор деб ном берди. Мағлуб бўлган Филистлар Исроил ҳудудига қайтиб ҳужум қилишмади. Шомуил ҳаётлигида Исроил халқи Филистларга ҳужум қилганда, Эгамиз мадад бериб турди.
Выбор основного перевода