Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни бошқа халқлардан кўп бўлганингиз учун севиб танламади. Сизлар бошқа ҳамма халқлардан оз эдингиз. Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади. Шу боис У сизларни Миср фиръавни ҳукмронлигидан, Мисрдаги қулликдан Ўз қудрати билан олиб чиқиб, озод қилди. Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. Эгамиз ер юзидаги барча халқлар орасидан сизларни Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Энди Канъон халқлари ва мана шу ерлар аҳолисининг ҳаммаси бу ҳақда эшитиб бизни қуршаб оладилар. Номимизни ер юзидан ўчириб юборадилар. Агар шундай бўлса, улуғворлигингни қандай қилиб кўрсатасан?” Ҳар доим Исроил халқи орасидан маскан қиламан, халқим Исроилни асло тарк этмайман. Эгамиз Худо ота–боболаримиз билан бўлганидай, биз билан ҳам бўлсин, бизни тарк этмасин, ташлаб кетмасин. Эй Эгам, Ўз халқингни тарк этмайсан, Ўзинг танлаган элатингни ташлаб қўймайсан. Қудратли кучини билдириш учун, Ўз номи ҳақи, Эгамиз уларни қутқарди. Номинг ҳақи–ҳурмати бизни рад этма, Улуғвор тахтинг турган жойни хор қилма. Биз билан тузган аҳдингни ёдингда тут, Ўтинамиз, аҳдингни бузма. Аммо шахтимдан қайтдим. Исроил атрофида яшаган халқлар олдида бадном бўлишни истамадим. Чунки Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб, ўша халқлар олдида Ўзимни танитган эдим. Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун шахтимдан қайтдим. Аммо Исроилни Мисрдан олиб чиққанимни кўрган халқлар олдида бадном бўлмаслигим учун Ўзимни тийдим. Шундай қилиб, яна бир саволим бор. Наҳотки Худо Ўз халқини рад қилган бўлса? Йўқ, асло! Мен ўзим Исроил халқидан бўлиб, Иброҳимнинг авлодиданман, Бенямин қабиласига тегишлиман–ку! Худо азалдан танлаб олган халқини рад қилгани йўқ. Муқаддас битикларда Илёс ҳақида нима ёзилгани эсингизда йўқми?! У Исроил халқидан шикоят қилиб, Худога шундай деган эди: Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган.
Выбор основного перевода