Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
ва унга шундай дейишди: — Мана, сиз кексайдингиз, ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти. Энди бошқа халқларда бўлганидай, устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг. “Эртага шу вақтда сенинг олдингга Бенямин юртидан биттасини юбораман. Унинг бошига мой суртиб танла. У халқим Исроилнинг ҳукмдори бўлсин. Халқимни Филистлар қўлидан у қутқаради. Халқимнинг аҳволига назар солдим, уларнинг оҳу фиғони Менга етиб келди.” Шомуил Шоулни кўргач, Эгамиз унга: “Ана Мен сенга айтган одам, Менинг халқимга у раҳнамолик қилади”, — деди. Шомуил бутун халойиққа қарата: — Эгамиз танлаган одамни кўряпсизми, бутун халқ орасида унга тенг келадигани топилмайди, — деди. Шунда халқ: — Яшасин шоҳ! — деб ҳайқирди. Мен жаҳл устида сенга шоҳларни бердим, Ғазабга минганимда уларни олиб ташладим.
Выбор основного перевода