Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Мен сизларга ҳукмдор бўлмайман, — деди Гидўн, — ўғлим ҳам ҳукмдорингиз бўлмайди. Эгамнинг Ўзи сизларга ҳукмронлик қилсин. ва унга шундай дейишди: — Мана, сиз кексайдингиз, ўғилларингиз эса сизнинг йўлингиздан юришмаяпти. Энди бошқа халқларда бўлганидай, устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг. Исроил оқсоқолларининг “Устимиздан ҳукмронлик қиладиган бир шоҳ тайинланг” деган гаплари Шомуилга ёқмади. Шунинг учун у Эгамизга ибодат қилган эди, Эгамиз Шомуилга шундай жавоб берди: — Халқ сенга нима айтса, ҳамма гапига қулоқ сол. Улар сени рад этишмади, ўзларининг шоҳи сифатида Мени рад этишди. Барибир халқ Шомуилнинг гапини эшитишни истамади: — Йўқ, устимиздан бир шоҳ бўлсин, Оммон шоҳи Нахош Гиладдаги Ёбош шаҳрига келиб, у ерни қамал қилди. Ҳамма Ёбошликлар Нахошга: — Биз сен билан сулҳ тузиб, сенга итоат этамиз, — дейишди.
Выбор основного перевода