Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У уйига етиб келгач, пичоқ билан хотинининг жасадини ўн икки қисмга бўлди. Бўлакларни бутун Исроил бўйлаб Исроилнинг ўн икки қабиласига юборди. Дан ва Бершеба шаҳарларининг орасидаги кенг ҳудудда ва Гилад ўлкасида яшаган бутун Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди. Кейин бир–бирларидан: “Исроил қабилаларидан Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинга келмаганлар борми?” деб сўрадилар. Чунки улар, Миспахда — Эгамиз ҳузурида ўтказилган йиғинда иштирок этмаган ҳар бир кишининг жазоси ўлимдир, деб қатъий бир қасам ичган эдилар. Исроил халқи: “Миспахдаги йиғинда қатнашмаганлар борми?” дея суриштира бошлади. Шунда Гиладдаги Ёбош шаҳрининг аҳолиси йиғинда қатнашмаганлиги маълум бўлди. Бутун жамоа ўн икки минг жангчини танлаб, уларга: “Боринглар, Гиладдаги Ёбош шаҳрининг бутун аҳолисини қириб ташланглар, хотину бола–чақаларини ҳам аяманглар!” деди.
Выбор основного перевода