Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мендан олдин сен Гилгалга бор. Мен ҳам куйдириладиган қурбонликлар ва тинчлик қурбонликларини назр қилгани ҳузурингга бораман. Мени етти кун кут, ёнингга борганимдан кейин нима қилишингни айтаман. Шомуил Исроил халқини Миспахга, Эгамизнинг ҳузурига чақириб, Шомуил шоҳликнинг қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. (Кейинчалик Шомуил бу қонун–қоидаларни китоб ҳолига келтириб, Эгамизнинг уйига қўйди.) Сўнг ҳамма одамни уй–уйларига жўнатиб юборди. Шундай қилиб, Шоул Филистлар қўнолғасини енгганини ва Филистлар Исроил халқидан нафратланганини Исроил халқининг ҳаммаси билди. Сўнг лашкар Гилгалда Шоулнинг атрофига тўпланди. Лекин Шомуил: — Қиличинг аёлларни фарзандидан қандай жудо қилган бўлса, сенинг онанг ҳам аёллар орасида бефарзанд бўлсин! — деди–ю, Ўгахни Эгамизнинг олдида Гилгалда қилич билан чопиб ташлади.
Выбор основного перевода