Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг Руҳи Ўтниёлни қамраб олди. Ўтниёл Исроил халқига ҳакам бўлди. Ўтниёл шоҳ Кушонриштамга қарши жанг қилиб, уни енгди, чунки Эгамиз шоҳни унинг қўлига берган эди. Эгамизнинг Руҳи Гидўнни қамраб олди. Гидўн бурғу чалиб, Абуазар уруғидан бўлганларни ўзига эргашишга чақирди. Шимшўн Зорох билан Эштойўл шаҳарлари орасидаги Дан қабиласининг қароргоҳида бўлганда, Эгамизнинг Руҳи уни бошқара бошлади. Ўша заҳоти Эгамизнинг Руҳи Шимшўнни қамраб олиб, кучини оширди. Шимшўн шерни, худди улоқчани парчалагандай, қўллари билан осонгина иккига бўлиб ташлади. Аммо бўлиб ўтган воқеа ҳақида ота–онасига оғиз ҳам очмади. Эгамиз Руҳи сени ҳам қамраб олади. Улар билан бирга сен ҳам жўшиб зикр тушасан ва бутунлай бошқа одамга айланасан. Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади. Шомуил мой солинган шохни олди–да, акаларининг кўз ўнгида йигитнинг бошига мой суртди. Ўша пайтда Эгамизнинг Руҳи Довудни қамраб олди ва ўша кундан бошлаб уни бошқарадиган бўлди. Шомуил эса Рамага қайтиб кетди.
Выбор основного перевода