Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Мусо: — Қўрқманглар! — деди. — Жойингизда тўхтаб, қараб туринглар. Ҳозир кўрасизлар, Эгамиз сизларни қандай қилиб қутқарар экан. Ҳозир қаршингизда турган Мисрликларни қайтиб кўрмайсизлар. У ерга келган Ёбошлик хабарчиларга шундай дейишди: — Гиладдаги Ёбош аҳолисига, эртага пешингача нажот топасизлар, деб айтинглар. Хабарчилар бориб, бу гапни етказишди. Ёбошликлар қувониб кетишди. Ҳаммани — қароргоҳдаги ва қирдаги одамларни ваҳима босди. Сипоҳлар, ҳатто илғорлар ҳам дағ–дағ титрарди. Бирдан ер тебранди. Бу Худо юборган даҳшат эди. Жонини хавф остига қўйиб, Филистни ўлдирди, Эгамиз Довуд туфайли Исроил халқини катта зафарга эриштирди. Сиз буларни кўриб севиндингиз. Шундай экан, нега Довудни бекордан–бекорга нобуд қилмоқчисиз, бегуноҳнинг қонини тўкиб гуноҳ қилмоқчисиз? — Эй Зеруя ўғиллари! — деди Довуд. — Ким сизларнинг фикрингизни сўради? Менга ақл ўргатмоқчимисизлар? Шу топда Исроил шоҳи эканимни ўзим билмайманми? Исроилда шу бугун бирорта одамнинг қони тўкилмайди!
Выбор основного перевода