Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг ўзлари билан ҳам, худолари билан ҳам аҳд қилманглар. Исроил халқи: “Миспахдаги йиғинда қатнашмаганлар борми?” дея суриштира бошлади. Шунда Гиладдаги Ёбош шаҳрининг аҳолиси йиғинда қатнашмаганлиги маълум бўлди. Сўнгра Оммон шоҳи Нахош сизларга ҳужум қилмоқчи бўлганини кўриб, қўрқиб кетдингиз. Ўз Эгангиз Худо сизларнинг шоҳингиз бўлса ҳам, менга: “Йўқ, бизни оддий шоҳ бошқарсин”, деб туриб олдингиз. Филистлар Шоулни қандай аҳволга солганини Гиладдаги Ёбош аҳолиси эшитиб қолди. — Менинг отам сенинг отангдан тортиб олган шаҳарларни қайтариб бераман, — деди Банҳадад Ахабга. — Отам Самарияда бозорлар барпо қилган эди, худди шу сингари, сен ҳам Дамашқда ўзинг учун бозорлар барпо қиласан. — Сулҳ тузганимиздан кейин мен сени озод қиламан, — деди Ахаб ҳам ўз навбатида. У Банҳадад билан сулҳ тузгач, Банҳададни озод қилди. Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Исроил халқи итоаткор бўлсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин деб, Бобил шоҳи юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди.
Выбор основного перевода